15:33 | 11.06.24

                       

Тергов судьясига санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади

Ўзбекистонда тергов судьясига санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади.

«Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади:

қуйидагилар бўйича санкциялар:

  • қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
  • қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома;
  • паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;
  • мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;
  • почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
  • тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;
  • телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;
  • мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;

қуйидагилар бўйича мажбурлов чоралари:

  • айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;
  • шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома;
  • айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси;
  • ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;

Прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаси.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: