12:57 | 28.05.24

                       

Террорчилар қандай тергов қилинади?

Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти, дунё буйлаб «Терроризмга қарши курашишда кўмак» дастури доирасида, ҳамкор давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этиб келмоқда.

АҚШнинг ўзида терроризмга қарши кураш миллий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, терроризмга қарши курашда вазирликлари ва идоралари бир-бири билан интеграция асосида турли жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамияти тузилмаларининг ресурсларини кенг жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Американинг аксилтерроризм стратегияси жазонинг муқаррарлиги, террорчилар билан ҳар қандай музокараларни рад этиш ва уларга ён бермаслик, шунингдек, терроризмни у ёки бу даражада «қўллаб-қувватловчи» мамлакатлар билан жиддий ишлашни ўз ичига олади. Умуман олганда, Қўшма Штатлардаги терроризмга қарши кураш тизими ушбу соҳадаги сўнгги воқелик, таҳдид ва таҳдидларга тўлиқ жавоб беради десак, муболаға бўлмайди.

Жорий йилнинг 3–24 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида АҚШ Давлат Департаментининг «Терроризмга қарши курашишда кўмак» дастури асосида ўқув курси ташкил қилинди.

Машғулотларга Бош прокуратура ходимлари ҳамда Академиянинг ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари жалб қилинди. Малакали конструкторлар томонидан терроризм билан жиноятлар бўйича тергов ҳаракатларини олиб боришнинг тактика ва методикалари, тергов жараёнида жамоатчилик иштироки ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, бу борада АҚШ тажрибасининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тушунча берилди.

Тингловчилар терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг замонавий усул ва ёндашувлари бўйича зарур кўникмаларга эга бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ўқув курси якунида барча қатнашчиларга сертификат берилди.

Таъкидланишича, ушбу ўқув дастури кенг технологик кузатув ёрдамида террорчиларнинг ҳаракатини кузатиш, шунингдек, уларни қўлга олинишида амалий ёрдам бериш имконини оширади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: