10:38 | 08.02.24

                       

Тез ёрдамнинг қатор ҳудудий филиалларига 30 та «Volkswagen Caddy» автомобили топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказига тақдим этилган 30 та автомашина Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади. Натижада тизимдаги бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 дан ошади. Режага кўра, март ойигача яна 170 та «Volkswagen Caddy» русумидаги тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳудудларга топширилади.

Тез тиббий ёрдам хизматининг Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти ҳудудий филиалига 30 та «Volkswagen Caddy» автомобили берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вазирлик ва «Jizzakh Auto» ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, “103” хизматига навбатдаги 30 дона А тоифали «Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Келтирилишича, 2023 йил январь-февраль ойларида тез тиббий ёрдам маркази автопарки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 227 та «Volkswagen Caddy» автомашиналари билан тўлдирилган.

Шунингдек, 2023 йил август ойида 50 та, сентябрь ойида 100 та, октябрь ойида 100 та, ноябрь ойида эса яна 108 дона ана шундай автоуловларнинг янги партияси эҳтиёжга қараб Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этилди. 2023 йил сўнгида «Jizzakh Auto» компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими учун мазкур русумдаги автомашиналарнинг навбатдаги 100 дона янги партияси тақдим этилди.

Таъкидланишича, бу галги 30 та автоулов Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади. Натижада тизимдаги бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 дан ошади. Режага кўра, март ойигача яна 170 та «Volkswagen Caddy» русумидаги тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳудудларга топширилади.