18:03 | 25.12.23

                       

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Унда кўринувчанлик 50 метргача пасайиб, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

2023 йил 27 декабр куни А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, 25-29 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: