10:11 | 15.01.24

                       

«Толибон» Ўзбекистон ва Қозоғистон Афғонистонга сармоя киритишга тайёрлигини билдирди

Забиҳуллоҳ Мужоҳид бешта давлат тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларига сармоя киритиши кераклигини айтди.

Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг TOLOnews телеканалига айтишича, Туркия, Россия, Эрон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг бир қатор компаниялари 2024 йилда тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларига, жумладан, гидроэлектр станциялари қурилишига сармоя киритиши керак.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили хорижий сармояни жалб қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилган ва бу йил ҳам давом этади. Бу масала ҳозирча айрим компаниялар билан музокаралар босқичида бўлса, айримлари билан иш бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон «Толибон»ни мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаргани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: