22:08 | 17.01.24

                       

«Толибон» томонидан 62 тоннадан ортиқ сифатсиз нефт Ўзбекистонга қайтарилди

Bugun.uz манбаси ҳақиқатдан ҳам Афгонистондан декабр ойи охирида бир вагон цистерна бензин қайтариб олиб келинганини тасдиқлади.

«Толибон» Миллий стандартлар бошқармаси Ўзбекистондан олиб келинган 62 тоннадан ортиқ сифатсиз нефтни Ҳайратон портидан қайтаргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Bugun.uz манбаси хабар беришича, ҳақиқатдан ҳам Афгонистондан декабр ойи охирида битта вагон цистерна бензин қайтарилган. Бензин Россиядан юкланган ва Ўзбекистондан транзит ўтган. Бензин ўрнига нефрас (нефт маҳсулоти) бўлганлиги учун қайтарилган.

Қайд этиш керак, 2023 йил август ойида ҳам Афғонистон ҳукумати нефт сифати пастлиги сабабли 67 та цистерна нефтни Ўзбекистонга қайтарганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: