10:11 | 08.02.24

                       

Тўлов ҳужжатлари кўчирма нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди

Ўзбекистонда давлат божи, йиғимлар ёки бошқа тўловлар тўлангани ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Президент бу бўйича тегишли қонунни имзолади.

Президент томонидан имзоланган ыонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» каналида маълум қилиинди.

Унга кўра, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиққанлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи, йиғимлар ёки бошқа тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Шунингдек, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилди.

«Адвокатура тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, адвокатга гувоҳнома бериш муддати 2 иш куни этиб белгиланди. (Илгари 3 иш куни эди). Маълумот учун, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Президент имзолаган фармон билан ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланиши белгилани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: