19:18 | 14.09.23

                       

Тошкентда мактаб ўқувчилари кўп қаватли уйнинг томида «сайр қилди» (видео)

Болаларнинг ота-оналари, ҳокимлик вакиллари ва мактаб маъмурияти ўртасида мулоқот ўтказилган.

Кеча ижтимоий тармоқларда икки ўқувчи кўп қаватли уйнинг томига чиққани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, томга чиққанлар Чилонзор туманидаги 128-умумтаълим мактабининг 9-синфи ўқувчилари С.М. ва М.И. лар бўлган.

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги, мактаб маъмурияти, профилактика инспекторлари иштирокида тезкор ўрганиш ўтказилган ва улар тумандаги «2-Чарх Камолон» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмига чиққани аниқланган.

Шунингдек, туман ҳокимлигининг Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раиси ўринбосари А. Ҳатамов бошчилигида мазкур ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаб маъмурияти, психолог инспекторлар, туман ҳокимлигидаги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси масъуллари иштирокида мулоқот ўтказилган. Учрашувда болалар қилган ишидан пушаймон эканини айтиб, кечирим сўраган.

Шунингдек, ота-оналари ҳам уларни бундан кейин қаттиқ назорат остига олишини билдирган.

Мактаб маъмурияти ва туман Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутасаддиларига С.М. ва М.И. га нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўриш топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: