10:17 | 07.11.23 421

Тошкент ҳавосининг ифлосланиши бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади

IQAir рейтингида пойтахт Мумбай ва Карачини ортда қолдирди.

Бугун, 7 ноябр тонгида Тошкент ҳавосининг ифлосланиши бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида бешинчи ўринни эгаллади. Бу борада онлайн индексни IQAir порталида маълум қилинган.

Фото: Bugun.uz

IQAir порталига кўра, соат 07:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 100 мкг/м3ни ташкил этган – бу «зарарли» таснифидаги кўрсаткич ҳисобланади.

  • Рейтингда 1-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган – PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 347 мкг/м3.
  • Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 2-поғонада – 342 мкг/м3. Учликка Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри якун ясади – 222 мкг/м3.
  • Бангладеш пойтахти Дакка тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса (188 мкг/м3), Ўзбекистон пойтахти Тошкент бешинчи поғонадан жой олган (174 мкг/м3).

Шунингдек, рейтингда кейинги ўнталик ўринларини Ҳиндистоннинг Мумбай, Покистоннинг Карачи, Ироқнинг Бағдод, Ветнамнинг Хошимин ва Индонезиянинг Жакарта шаҳарлари банд қилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM-2,5 дисперс зарраларидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқорилигича қолаётгани маълум қилинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 150
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 353
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 383
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 208
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 434
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 315