18:52 | 07.11.23 750

Тошкент давлат иқтисодиёт университети онлайн режимга ўтказилиши айтилди

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити сабабли икки кун мобайнида ОТМ талабалари учун дарс машғулотлари ўтказилмайди.

Шу йилнинг 8-9 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтиши сабабли Тошкент давлат иқтисодиёт университети ушбу вақт ичида масофавий тартибда иш юритади. Бу ҳақда ОТМ матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг университетга келишларида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида дарс машғулотлари ўтказилмаслиги айтилган. ОТМнинг барча ходимлари ва профессор-ўқитувчилари ишни масофавий (онлайн) режимида олиб бориши белгиланган. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар эса ўз жойида қолиши таъкидланган.

Маълумот учун, икки кун давомида қолдирилган режадаги дарс машғулотлари 10-17 ноябр кунлари оралиғида профессор-ўқитувчиларнинг дарс жадвалига мослаштирилган ҳолда қайта ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, саммит сабабли Тошкент шаҳрида икки кун мобайнида айрим автобус йўналишлари ўзгариши айтилганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 351
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 742
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1087
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 852
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 458
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 947