11:47 | 16.01.24

                       

Тошкент ҳайвонот боғида ёввойи ҳайвонларга тўғри муносабатда бўлишга қаратилган семинар ўтказилмоқда

Семинар 19 январгача давом этиши режалаштирилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент ҳайвонот боғида ёввойи ҳайвонларга тўғри муносабатда бўлишга қаратилган  ўқув семинари ўтказилмоқда.

Фото: Экология вазирлиги

Семинарда вилоятлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари вакиллари, қўриқхоналар ва миллий боғлар ходимларига фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ёввойи ҳайвонларни шикаст етказмасдан зарарсизлантириш, табиий яшаш жойига қўйиб юбориш, бунда пневматик инъекция қуроллари ва тегишли атрибутлардан фойдаланиш ўргатилмоқда.

Фото: Экология вазирлиги

Мақсад Қизил китобга киритилган, маълум сабабларга кўра аҳоли яшаш пунктларига (тоғ ва ўрмон яқинидаги қишлоқлар) келиб қолган ёввойи йиртқич ҳайвонларга шикаст етказиш ёки ўлдиришнинг олдини олишдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: