15:19 | 08.12.23

                       

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Чеклов 2023 йилнинг 8 декабр кунидан бошлаб кучга кирди.

Тошкент халқаро аэропортидаги йўл ўтказгич — эстакадага бугун, 8 декабр соат 12:00 дан бошлаб чиқиш чекланди.  Аэропорт расмийларининг маълум қилишича, aвтотранспорт воситалари ва туристик автобусларнинг кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади.

Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланади.

Аввалроқ, Bugun.uz Тошкент аэропортида автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, А320 лайнерига бориб урилгани, натижада самолёт тумшуғига шикаст етгани ва самолётнинг парвози тўхтатилганини хабар қилганди. Кейинчалик, самолёт яна парвозни амалга оширишни бошлагани ҳақда маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: