19:21 | 11.05.24

                       

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш ҳақидаги қарор бекор қилинди

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш ҳақидаги қарор бекор қилинди. Uzbekistan Airports'нинг собиқ бошқарув раиси Раъно Жўраева мазкур бандаргоҳ узоғи билан 2027 йилгача етишини таъкидлаган эди.

«Тошкент» аэропортини кўчириш қарори бекор қилингани маълум бўлди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган. Унга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб 1989 йилдан 2023 йилгача бўлган вақтда қабул қилинган 493 та қарорлар бекор қилинган.

Шунингдек, Тошкент аэропортини шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасига кўчириш қарори ҳам бекор қилинди.

Uzbekistan Airports’нинг собиқ бошқарув раиси Раъно Жўраева 2022 йилда Тошкент халқаро аэропортини пойтахтдан ташқарига кўчириш муҳокама қилинаётгани ҳақида айтганди. Янги учиш-қўниш йўлакларини қуришнинг имкони йўқлиги натижасида ҳаво бандаргоҳининг қуввати узоғи билан 2027 йилгача етиши ҳам таъкидланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: