13:37 | 29.02.24

                       

Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида 1 ўринга чиқди

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 1 ўринга кўтарилди. 28 февраль ҳолатига кўра, ҳавода майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 216 мкг/м3 ни ташкил этган.

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 29 февралда дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 1 ўринга кўтарилди. Бу ҳақда «IQAir» хабар берди.

Маълумотларга кўра, соат 11:40 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 216 мкг/м3 ни ташкил этган – бу «жуда зарарли» кўрсаткич ҳисобланади.

Кейинги ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган (ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 193 мкг/м3). Бангладешнинг Дакка шаҳри учинчи ўринда (184 мкг/м3).

Қолаверса, ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида ўнталикдан Кампала (Уганда), Бишкек (Қирғизистон), Катманду (Непал), Деҳли (Ҳиндистон), Мумбай (Ҳиндистон), Уҳан (Хитой), Карачи (Покистон) ўрин эгаллаган.

Маълумот учун, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: