11:42 | 10.10.23 712

Тошкент кўчаларидан бири 20 кунга ёпилади

Бу вақт мобайнида сув қувурларини ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Иззат кўчасининг бир қисми куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилаётгани сабабли 10 октябрдан 30 октябргача транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Мазкур давр мобайнида кўчанинг маълум қисмида ҳаракатланувчи 22, 28, 61, 127-сонли автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилади.

Ашраф ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача диаметри 600 миллиметр ва узунлиги 60 метр бўлган қувурлар алмаштирилади.

Автомобил қатнов йўли Ашраф ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.

Тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари истеъмолчиларга иссиқ сув таъминотини чекламаган ҳолда амалга оширилади.

Аввалроқ Тошкентда ичимлик сувининг нархи 4 бараварга ошиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 267
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 395
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 436
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 231
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 465
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 338