12:30 | 04.10.23
Оқибатда метрополитеннинг Чилонзор йўналишида тирбандлик юзага келган.
Бугун, 4 октябр куни соат тахминан 07:55 лар атрофида Тошкент метросининг Чилонзор йўналишидаги «Чинор» (5-бекат) бекатидан ҳаракатланиши керак бўлган поезд тормози ишламай қолди. Бу хақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 14-сонли ҳаракат таркибининг тормоз тизимида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида ушбу таркиб белгиланган вақтда ҳаракатлана олмаган.
Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилишининг олдини олиш мақсадида ортидаги йўловчиларсиз поезд орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.
Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда Чилонзор йўналишидаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: