10:15 | 29.05.24
Тошкент метрополитенига яна 3 та янги поезд олиб келинди. Поездлар «Ер усти ҳалқа йўли йўналиши»да ҳаракатга чиқарилади.
Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, «Ер усти ҳалқа йўли йўналиши»да ҳаракатга чиқарилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: