12:07 | 23.10.23

                       

Тошкент метросида поезд ҳаракати ярим соатга тўхтаб қолди

Натижада метро интерваллари узайиб кетган.

Бугун, 23 октябр куни Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги метро бекатларидан бирида поезд ҳаракати тўхтаб қолгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолатга «Тошкент метрополитени» расмий муносабат билдирди.

Фото: Bugun.uz

Айтилишича, соат 09:46 лар атрофида Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлида ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқланган.

Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишларда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган.

Маълумот учун, ҳозирда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда. «Тошкент метрополитени» йўловчилардан келтирилган ноқулайлик юзасидан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент метрополитенида икки кун ичида икки марта поездлар ҳаракaти тўхтаб қолгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: