11:28 | 13.11.23 828

Тошкент метросида поезд тўхтаб қолди — видео

Метрополитен матбуот хизмати расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида поезд ҳаракати тўхтаб қолгани ҳақда видеоёзувлар тарқалди. Тошкент метрополитени ДУК матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, бугун, 13 ноябр куни соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг «Алишер Навоий» бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Оқибатда, ушбу ҳаракат таркиби туннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.

Шундан сўнг, йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергелидаги портлаш метро бекатига зарар етказгани, Bugun.uz бекатга қандай зарар етгани ҳақидаги маълумотларни қўлга киритгани ҳақда хабар берилганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 118
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 352
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 381
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 206
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 430
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 312