20:56 | 27.10.23 797

Тошкент метросида поездлар ҳаракатланишида кечикиш юзага келди

Бунга поездда йўловчилардан бирининг шахсий буюми қолиб кетгани сабаб бўлган.

Бугун, 27 октябр куни соат 19:10 лар атрофида Тошкент метросининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» йўлидаги «Технопарк» бекатига кириб келган 83-сонли ҳаракат таркиби метрополитен ходимлари томонидан текширилганда, йўловчилардан бирининг шахсий буюми қолиб кетгани аниқланган.

Йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, белгиланган йўриқномага асосан, поезд текширув йўлагига юборилган. Бунинг натижасида йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалдан бир муддат кечиккан ҳолда ҳаракатланган.

«Йўловчилардан метро хизматидан фойдаланишда ўз шахсий буюмларига эътиборли бўлишларини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Бу метро поездлари йўналишларда белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланиши учун асосий туртки бўлаётганини маълум қиламиз» дейилган метрополитен берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент метрополитенида икки кун ичида икки марта поездлар ҳаракaти тўхтаб қолгани ҳақда хабар қилинганди. Бошқа бир ҳолатда эса метрода поезд ҳаракати ярим соатга тўхтаб қолиб, ҳаракат интерваллари узайиб кетганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 390
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 757
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1102
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 866
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 463
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 951