14:29 | 08.02.24

                       

Тошкент–Москва йўналишидаги кечиктирилган парвоз бўйича қўшимча маълумот берилди

Техник сабабларга кўра пойтахт аэропортидан уча олмаган СУ1871 (Тошкент — Москва) рейси йўловчиларини олиб кетиш учун «Аэрофлот» компанияси самолётни алмаштириб, СУ7774 чартер рейсини амалга оширади.

Тошкентдан Москвага учиши керак бўлган самолёт парвози техник сабабларга кўра кечиктирилганди. «Uzbekistan Airpots» ахборот хизмати ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, техник сабабларга кўра пойтахт аэропортидан уча олмаган СУ1871 (Тошкент — Москва) рейси  йўловчиларини олиб кетиш учун «Аэрофлот» компанияси самолётни алмаштириб, SU7774 чартер рейсини амалга оширади.

Қўшимча қилинишича, парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотни авиаташувчидан олиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: