19:18 | 23.12.23

                       

«Тошкент – Москва – Тошкент» йўналишидаги авиарейслар вақти кечиктирилди

Ҳар иккала парвоз янгиланган жадвалга асосан амалга оширилади.

2023 йилнинг 24 декабр куни HY603/604 Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар бир соат 40 дақиқага кечиктирилиб, ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Uzbekistan Airways бунга техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслигини сабаб қилиб кўрсатди.

HY 603 қатнови:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш маҳаллий вақт билан соат 9:00 да;
    Москвага (Домодедово) етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 11:20 да.

HY 604 қатнови:

  • Москвадан (Домодедово) жўнаб кетиш маҳаллий вақт билан соат 12:50 да;
    Тошкентга етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 18:45 да.

«Авиакомпаниянинг техник хизмати мутахассислари ҳаво кемасини режалаштирилган парвозга тайёрлаш бўйича барча зарур ишларни олиб боришмоқда», — дейилган компания хабарида.

Аввалроқ, Тошкент – Мадина йўналиши бўйича парвозлар 12 соатдан кўпроққа кечиктирилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: