16:08 | 23.12.23

                       

Тошкент – Мадина йўналиши бўйича парвозлар 12 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Panorama Airways’нинг кечиккан ҳар иккала рейси ҳам яқин соатларда белгиланган аэропортга жўнаб кетиши маълум қилинди.

Тошкент халқаро аэропортига самолётлар кеч етиб келгани сабабли Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича 5P5381 вa 5P5369 рейслари 12 соатдан ортиқ вақтга кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Фото: Uzbekistan Airports

Келтирилишича, авиакомпания йўловчиларни ичимликлар ва иссиқ овқат билан таъминлаб, меҳмонхонада жойлаштиришни таклиф қилган.

«Ҳар икки рейс ҳам яқин соатларда манзил аэропортига жўнаб кетиши режалаштирилган», — дейилган хабарда.

Аввалроқ, Тошкент – Мадина – Тошкент йўналишидаги самолётда ноcозлик чиққани ҳақда хабар берилганди. Ўшанда рейс йўловчилари парвозни Тошкент аэропортида 12 соат давомида кутган.