21:32 | 19.12.23

                       

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолисига мурожаат билан чиқди

Аввалроқ, «Ҳумо арена» да бўлиб ўтган қозоғистонлик репер Jah Khalib концертида оммавий тартибсизлик юзага келганди.

Шу йилнинг 20 декабр куни соат 20:00 да Тошкент шаҳридаги «Ҳумо aрена» мажмуасида Hammali ва Navai’нинг концерт дастури бўлиб ўтади. Шу муносабат билан шаҳар ИИББ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат йўллади.

«Мазкур концерт дастурини юқори кайфиятда ўтказиш, тиқилинчликларга йўл қўймаслик мақсадида концерт дастури бошланишидан камида бир соат олдин келишингизни тавсия қиламиз. Электрон чипталар сохталаштирилиши мумкинлиги сабабли, концерт дастурига электрон чипталар билан киритилмайди. Электрон чипталарни «Ҳумо арена» мажмуасида ташкил этилган кассада қоғозли чипталарга алмаштириб олишингизни сўраймиз», — дейилган хабарда.

Шунингдек,«Ҳумо арена» мажмуасига сектор кесимида кириш қуйидаги йўлаклар орқали амалга оширилиши маълум қилинган:

1-сонли кириш пунктидан B, C секторларида ўтирувчилар;

2-сонли кириш пунктидан C, D секторларида ўтирувчилар;

3-сонли кириш пунктидан А, D секторларида ўтирувчилар;

4-сонли кириш пунктидан B, A секторларида ўтирувчилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтдаги «Ҳумо арена»да репер Jah Khalib концерти олдидан тўполон кўтарилганди. Шунингдек, қозоғистонлик репернинг яна Тошкентга келгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: