20:40 | 25.10.23 1932

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига мурожаат қилди

Ҳокимлик шаҳарда иситиш мавсуми қачон бошланишини айтиб ўтган.

Бугун, 25 октябр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда иситиш мавсуми бошланиши ҳақидаги зиддиятли хабарлар фонида шаҳар аҳолисига мурожаат қилди.

Шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарор «Ўзгидромет» маълумотлари асосида шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинади.

Шунингдек, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейин бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши кераклиги айтилган.

«Иссиқлик мавсумини бошлаш жиддий ва кўп меҳнат талаб қиладиган жараён бўлиб, биз бунга бор масъулият билан ёндашамиз. Тошкент шаҳри аҳолисини тушуниш ва сабр-тоқатли бўлишларини сўраймиз ва яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз» дейилган ҳокимлик хабарида.

Маълумот учун, иситиш даври Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сонли қарорига асосан олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда бу йил қишда ҳам аномал совуқ кузатилиши ёки кузатилмаслиги ҳақда «Ўзгидромет» мутахассиси 2023-2024 йилги қиш мавсуми учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968