19:54 | 12.09.23

                       

Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланади

«Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат», — дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланиши хабар қилинди.

Фото: UzA

Тошкент шаҳар «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспекторининг маълумот беришича, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу — нон ва озиқ-овқат маҳсулотларидир. Бу маҳсулотларни йилдан-йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бораётгани айтилган.

«Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: