11:54 | 07.11.23 950

Тошкент шаҳрида икки кун мобайнида айрим автобус йўналишлари ўзгариши айтилди — рўйхат

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчилардан кўчалар ҳамда Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи айланма йўллар кўрсатилган харита билан танишиб чиқишни сўраган.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар беришича, шу йилнинг 8−10 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилиши ҳамда пойтахтнинг айрим кўча йўл тармоқларида автомобиллар ҳаракати чекланиши туфайли шаҳардаги автобус йўналишларининг фаолиятига бир қанча ўзгартиришлар киритилади.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, Ислом Каримов кўчасининг Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ ёпилиши сабабли, ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи:

  • 51-сонли йўналиш ҳаракати И.Каримов кўчасидан Афросиёб, Бешёғоч, Фурқат кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади;
  • 141-сонли йўналиш ҳаракати Қоратош кўчасидан Фурқат, А.Навоий, Олмазор кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади;
  • 196-сонли йўналиш ҳаракати Афросиёб кўчасидан Бешёғоч, Фурқат, А.Навоий кўчалари орқали, кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйича  ташкил этилади.
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг белгиланган манзилларгача ҳаракатланиши жараёнида бир нечта йўналишларда оралиқ интервал вақтлари ва қатнов вақтларининг ортиб кетиш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Жумладан:

  • Бобур кўчаси орқали ҳаракатланувчи 11, 40, 45, 47, 67, 76, 77, 94-сонли автобус йўналишларида;
  • Нукус кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2, 12, 80, 81, 97, 127, 196-сонли автобус йўналишларда;
  • Ойбек кўчаси орқали ҳаракатланувчи 57, 67-сонли йўналишларда;
  • Афросиёб кўчаси орқали ҳаракатланувчи 13, 196-сонли йўналишларда;
  • Ш.Рашидов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 30, 37, 57, 85, 97, 140-сонли йўналишларда;
  • И.Каримов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 1, 19, 21, 51, 60, 67, 85-сонли йўналишларда;
  • А.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланувчи 28, 30, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 97, 115, 140-сонли йўналишларда.
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, Транспорт вазирлиги заруриятдан келиб чиққан ҳолда йўловчиларни ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини айтган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» эса йўловчилардан кўчалар ҳамда Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи айланма йўллар кўрсатилган харита билан танишиб чиқишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтиши ва унда саккизта давлат ҳамда ҳукумат раҳбарларининг иштирок этиши айтилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 615
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 764
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 460
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1052
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 879