23:34 | 09.01.24
Пойтахтнинг баъзи ҳудудлари аҳолиси саккиз соатгача «свет»сиз ўтиради.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим жойларда 10 январ куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Компания электр таъминотининг узилиши истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қилинаётганини маълум қилган. Унга кўра, қуйидаги ҳудудларга электр узатилмайди:
Шу билан бирга, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан олдинроқ якунланиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: