14:30 | 02.04.24

                       

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. У аввал ҳам пойтахт ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган Дурдона Раҳимова ушбу лавозимда фаолиятини давом эттиради.

Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган.

У аввалроқ ҳам Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: