12:03 | 29.01.24

                       

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларида қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган бир нафар ўринбосар бўлади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокидаги уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев иштирокида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда транспорт тизимини рақамлаштириш, йўл қурилиши ва эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш, темир йўлда юк ташиш автомобилга нисбатан 3 баробар кўп вақт талаб қилаётгани, ҳаво ифлосланишини олдини олиш бўйича илмий асосланган таклиф ва ҳисоб-китоблар қилинмаётгани бўйича тегишли вазирлик ва идоралар фаолиятидаги қолоқликлар кўрсатиб ўтилди.

Комплекс таркибига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ КПИ белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларида қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган бир нафар ўринбосар бўлиши қарор қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: