19:32 | 31.01.24

                       

Тошкент ва Наманганда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 1-5 феврал кунлари қор кўчиши мумкинлигини маълум қилди.

2024 йилнинг 1-5 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Келтирилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Ушбу вақтда кўринувчанлик пасайиб, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

«Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда феврал ойи -15 даражагача совуқ билан бошланиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: