10:43 | 01.11.23 1272

Тошкент вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларига ҳашарга чиқиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалди

Вилоят ҳокимлиги ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тақмоқларда Тошкент вилояти ССБ бошлиғи Улуғбек Абдуғаниев тиббиёт ходимларини ҳашарга жалб қилиш орқали мажбжрий меҳнатга йўл қўяётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу хабарларга Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

 

Хабарда бошқарма бошлиғи бу ўринда тизим ишчи-ходимларини ўзлари меҳнат қилаётган муассаса ободончилиги йўлида ҳашарга чиқишни айтган.

Улуғбек Абдуғаниевнинг сўзларига кўра, бу мажбурий меҳнат эмас. Ходимлаар ички жамоавий ишларда қатнашиши ҳақидаги меъёр жамоа шартномасида кўрсатилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумот беришича, 2023 йил 18 октябр куни Тошкент вилояти маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг вилоят аҳлига мурожаати эълон қилинган. (Мурожаат матни «Тошкент ҳақиқати» газетасида чоп этилган)

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу асосда вилоятда умумхалқ ҳашари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган ва аҳолига видеомурожаат йўллаган.

Зойир Мирзаев умумхалқ ҳашарига оид мурожаатида тураржой мавзелари ва маҳаллаларда иқлим шароитига мос кўчатлар экиш, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва болалар майдончаларини ободонлаштиришда фаол қатнашиши лозимлигини таъкидлаган.

Булардан келиб чиқиб, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Абдуғаниев ўзбекона қадриятлар ва табиатга эътибор нуқтаи назаридан ходимларни ҳашарга фаол қатнашишга чақирган.

Ҳокимлик мазкур вазиятни мажбурий меҳнат деб талқин қилиш ўринсиз деб ҳисоблаган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 378
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 750
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1095
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 860
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 463
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 951