20:32 | 29.01.24

                       

Тошкент вилоятидаги божхона постларининг бири кенгайтирилади

Бунинг учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган давлат захирасидаги 2 гектарга яқин ер ажратилган.

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» божхона пости кенгайтирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Келтирилишича, вилоятнинг Тошкент тумани «Ғишткўприк» агрофирмаси массивидаги 197қ, 198қ, 200қ-контурларда жойлашган 1,81 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган давлат захирасидаги ер майдони «Ғишткўприк» чегара постини кенгайтириш ва лойиҳа ҳужжатлари асосида қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун ажратилган.Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бу бўйича тегишли қарорни ҳам имзолаган.

Шунингдек қарорда, ушбу ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: