16:10 | 29.11.23
МЧЖ раҳбари ва бошқалар устидан учта модда бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 2,1 млрд сўм миқдоридаги кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва бошқалар аниқланди, деб хабар бермоқда Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «O.E.» МЧЖ раҳбари О.С. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкининг Келес филиалидан хорижий давлатлардан наслдор қора молларни олиб келиш ва кўпайтириш учун ажратилган 2,1 млрд сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда «свет»дан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ аниқланган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: