21:18 | 04.10.23 3595

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Марҳум ва жиноятда гумонланувчи шахс бир-бирини танигани айтилмоқда.

Bugun.uz маълумотига кўра, Тошкент вилояти Янгийўл туманида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, унга тегишли Matiz ёқиб юборилган.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 4 октябр кунига ўтар кечаси, соат 02:30 ларда содир бўлган. 25 ёшли Темурбек Облаберганов бошқарувида бўлган Matiz автомобили Янгийўл тумани Бунёдкор кўчасидан ўтган М-34 йўлининг Чиноз-Тошкент йўналишидаги йўл четида жойлашган дала майдонида ёнаётган ҳолда топилган. Автомобилни ўчириш чоралари кўрилганидан сўнг аниқланишича, ёнган машинадан 400 метр узоқликда унинг эгаси Облабергановнинг жасади ҳам ЙТҲ натижасида олинганига ўхшаш жароҳатлар билан топилган.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи Облабергановнинг бўйнига пичоқ билан зарба берган ва шундан сўнг унга тегишли Matiz’ни йўл четига олиб бориб, ёқиб юборган.

Ушбу жиноятни содир этишда 1995 йилда туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан судланган Темур Бахтиёров гумон қилинмоқда. Янгийўл шаҳри «Рамадон» маҳалласи Наврўз даҳасида истиқомат қилувчи Бахтиёров марҳум билан таниш бўлгани ва у ҳам курьер бўлиб ишлагани маълум қилинган. Айни пайтда Темур Бахтиёров қидирувга берилган бўлиб, гувоҳларнинг сўзларига кўра, унинг эгнида кўк рангли футболка ва кўк рангли жинси шим бўлган.

Фото: Bugun.uz

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1203
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 541
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 814
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 845
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1509
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 706