20:09 | 16.12.23

                       

Тошкент вилоятида 50 ёшли аёлнинг буйраги ўғлига кўчириб ўтказилди (фото)

5 соат давом этган ушбу ноёб операция муваффақиятли якунланган.

Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Тошкент вилояти филиалида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди. Bugun.uz маълумотларига кўра, 50 ёшли онахон ўз ўғлига донорлик қилган.

Бемор Ж.Я. 1996 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан назоратда турган. У 2023 йил июл ойидан бери Гемодиализ сеансини олиб келган.

Ушбу жарроҳлик амалиётини марказнинг «Трансплантология» бўлими илмий раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда филиал ходимлари томонидан амалга оширилган.

Ҳар икки беморнинг аҳволи жарроҳлик амалиётидан сўнг қониқарли аҳволда, беморга кўчириб ўтказилган буйрак ўз фаолиятини бажара бошлаган ва 120 мл пешоб ажралиши кузатилган.

Ҳозирда ҳар иккала бемор ҳам жонлантириш бўлимида шифокорлар назоратида даво муолажаларини давом эттирмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: