15:42 | 14.11.23
Масъул шахслар қалбаки юк халталарини расмийлаштириш орқали кўмирни талон-тарож қилган.
Тошкент вилояти Пискент туманида куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун имтиёзли нархларда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-тарож қилиш ҳолати аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Тошкент вилояти филиали раҳбари С.И, омбори мудири Ф.Х. ва бошқалар 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган 794,2 тонна кўмирни Пискент тумани аҳолисига етказиб бермасдан, қалбаки юк хатларини расмийлаштириш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарё ва Андижон вилоятларида аҳолига ажратилган кўмир талон-тарож қилингани аниқланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: