11:33 | 29.09.23 1473

Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахснинг юк машинаси мусодара қилинди

Фуқаро 10 кун ичида иккинчи марта шундай ҳуқуқбузарлик содир этган.

Тошкент вилояти Тошкент туманида сув бўйига қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетган фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қайд этилишича, туманнинг «Қорасарой» маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига қурилиш чиқиндилари тўкиб кетилган. Мазкур ҳолат эса ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатган кузатув камерасига тушиб қолган.

Тезкор экологик суриштирув ишлари натижасида чиқиндиларни шу маҳалланинг Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро А.Т. ўзининг «Зил» юк машинаси ёрдамида ташлагани аниқланган.

Таъкидланишича, А.Т. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этган ва 2023 йилнинг 7 сентябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1- моддаси (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) 3-қисми билан далолотнома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробарида – 1 миллион 650 минг сўм жарима қўлланилган. Орадан 8 кун ўтиб эса фуқаро томонидан такрорий ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқоридаги моддасига кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши
белгилаб қўйилган.

Шунга асосан, айни дамда А.Т. нинг транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилиб, мусодара қилиниши юзасидан ҳужжатлар тўпланган ва судга даъво аризаси киритилаётгани маълум қилинган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1070
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 899
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 553
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 464
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1172
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 960