17:12 | 22.12.23
Мулоқотда вазир ёшлар учун дастлабки 15 та янгилик, имтиёз ва имкониятлар яратилишини эълон қилди.
Тошкент вилояти Зангиота тумани Маданият саройида соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Тошкент вилояти тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган ёшлари билан ZOOM орқали очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда вазир 2024 йилда ёшларга оид амалга ошириладиган ишларга эътибор қаратиб, улар учун дастлабки 15 та янгилик, имтиёз ва имкониятлар яратилишини эълон қилган.
Шунингдек, вазирликнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассиси вазирнинг ёшлар масалалари бўйича вакили этиб тайинланганини билдирган.
«У ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларингизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бу борада тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди»,- дея таъкидлади вазир.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: