18:54 | 08.11.23

                       

Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетди — видео

ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобили ёниб кетган

Бугун, 8 ноябр куни соат тахминан 07:20 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Тотувлик ва Эҳтиром кўчалари кесишган чорраҳада Cobalt транспорт воситаси ва Isuzu автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram
Фото: ИИББ матбуот хизмати

Cobalt’ни 24 ёшли А.Ғ. ва Isuzu автобусини 56 ёшли С.С.лар бошқарган.


Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Хабарга кўра Cobalt’нинг мотор қисмида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида автоулов қисман ёнган. Ёнғин қисқа муддат ичида ҳудудий ФВБ томонидан бартараф этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: