14:11 | 04.03.24

                       

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш, мия ва ўпка шиши сабаб бўлган.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида бир оиланинг икки нафар аъзоси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари «Bugun.uz»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, 3 март куни соат 06:30 ларда туманнинг Янги бўстон кўчасидаги уйда яшовчи 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Қўшимча қилинишича, суд тиббий экспертиза бўлимининг бирламчи маълумотномасида уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш, мия ва ўпка шиши сабаб бўлгани кўрсатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: