23:20 | 17.01.24

                       

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан янги туғилган чақалоқ топилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ички ишлар органларининг расмий муносабати эълон қилинди.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги ҳожатхоналардан бирида янги туғилган чақалоқ топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги шаҳар ИИБнинг муносабатини эълон қилди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 15 январ куни Тelegram ва бошқа интернет саҳифаларида тарқалган «Ангрен шаҳрида ҳожатхонадан янги туғилган чақалоқ топилди» мазмунидаги видеоматериал ички ишлар органлари томонидан ўрганилган. Мазкур материал бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.

Унга кўра, Ангрен шаҳрида 2024 йилнинг бугунги кун ҳолатигача бу каби воқеалар қайд этилмаган. Ушбу видеоматериал Ангрен шаҳри ҳудуди учун фейк (ёлғон хабар) бўлиб, нотўғри маълумот берилгани аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: