13:24 | 16.11.23

                       

Тошкент вилоятида куёв келинни вертолётда олиб кетди — видео

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, тўй вертолётига ҳамроҳлик қилган машиналар жарима майдончасига қўйилган.

Олдинроқ, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 25 ёшлик куёв, 2004 йилда туғилган келинга уни уйидан вертолётда олиб кетиши ваъда қилган ҳамда бунга 60 миллион сўм пул сарфлагани маълум бўлганди.

Куёв келинни вертолётда олиб кетган. Bugun.uz маълумотларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тўй кортежига ҳамроҳлик қилган 7 та Captiva’ни жарима майдончасига жойлаган. Бундан ташқари, ҳаракат иштирокчиларига халақит қилгани учун ҳар бир ҳайдовчини 990 минг сўм миқдорида жаримага тортишган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: