7:59 | 19.02.24

                       

Тошкент вилоятида метан «заправка» 37,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги метан шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

«Ўзэнергоинспекция» 17 февраль куни Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Фото: «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати

Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган «О.П.П.» масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресор шохобчаси тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Бунинг оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 миллиард 534 миллион сўм (25 миллион 23 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: