10:40 | 10.06.24

                       

Тошкент вилоятида ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилмоқда

Тошкент вилоятида ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилмоқда. Вилоят ИИБ ахборот хизмати топишда ёрдам берган фуқаронинг махфийлиги кафолатланишини айтди.

Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати жиноят содир этган шахс қидирилаётганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, Абишов Алихан Нурдиллаевич, 1986 йилда туғилган. У ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланмоқда.

«Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз, Абишов Алихан ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 70-712-68-10 98-115-17-78 99-406-68-06 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз! Махфийлик кафолатланади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: