10:47 | 29.01.24

                       

Тошкент вилоятида ов тақиқланган вақтда қирғовул овлаган овчи жазоланди

У 3 йилдан 5 йилгача овчилар сафидан четлаштирилди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси «Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси» давлат инспекторлари Тошкент вилояти ҳудудида назорат тадбирларини ўтказди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этган ҳолда жорий йилнинг 1 январидан Тошкент вилоятида ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун ов мавсуми якунланган. Шунга қарамай, мазкур экологик назорат тадбирида фуқаро Ж.Х. томонидан ов қилиш тақиқланган вақтда ноқонуний тарзда 2 дона қирғовул овлаганлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур ҳолат  юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарга суд томонидан тегишли тартибда чора кўрилади. Ҳуқуқбузарнинг ҳайвонот дунёсига етказган зарар суммаси ҳисоблаб чиқилди ва жарима чораси қўлланилган.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Овчининг ҳуқуқбузарлиги учун берилган жазо бу билан чекланмади. Овчининг ов қуроли Чиноз тумани Ички Ишлар бўлимига суднинг якуний қарорига қадар вақтинча топширилди. Давлат инспекторлари Тошкент Овчилар ва балиқчилар жамиятига мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда хат чиқариб, бундай ҳолатда овчи Ж.Х. ов тақиқланган вақтда ов қилганлиги учун 3 йилдан 5 йилгача овчилар сафидан четлаштирилади.

«Ҳурматли овчилар ва фуқаролар! Ов таъқиқланган муддатда ов қилиш  қатъиян таъқиқланади. Бундай ҳаракат қонун ҳужжатларида овчининг овчилик сафидан четлаштириш билан бирга ов қуролини мусодара бўлишигача олиб келиши ҳақида огоҳлантирамиз!»  — дейилган Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: