20:56 | 05.12.23

                       

Тошкент вилоятида педагог нуқсони бор тарбияланувчини уриб, дарс ўтди

Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини айтиб чиқди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Лого билим» таълим марказида фаолият юритиб келган педагог-тарбиячи ушбу марказда таҳсил олаётган тарбияланувчи тўрт ёшли М.Б ни урган ҳолда дарс олиб бораётгани бўйича видеоёзув тарқалди. Бу бўйича  боланинг онаси X.Д. Болалар омбудсманига мурожаат йўллаган.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга кўра, ҳолат назоратга олинган ва Қибрай тумани ИИБ томонидан бугун, 5 декабр куни терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Бундан ташқари, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан педагогикага зид ҳаракатда бўлган мутахассис ишдан бўшатилиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Хоразмда она эри ва қайнонасига жаҳл қилиб икки ёшли қизини ўқлов билан ургани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: