14:35 | 05.01.24

                       

Тошкент вилоятида сайроқи қушларни ноқонуний овлаган шахслар қўлга тушди

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 3 млн 400 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани ҳамда шаҳар бўлимлари томонидан назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида 11 та ноқонуний овланган сайроқи қушлар табиат қўйнига қўйиб юборилган.

Фото: Экология вазирлиги

Оҳангарон туманидаги «Геолог» МФЙ ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан ноқонуний равишда сайроқи қушлар овланаётгани аниқланган. Ҳолат ўрганилганида ҳуқуқбузарликни фуқаролар M.M., M.M., Ф.А. содир этилганлиги маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ҳар бирига БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: