16:45 | 06.06.24

                       

Тошкент вилоятида Tesla’ни 216 км/с тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди

Тошкент вилоятида Tesla'ни 216 км/с тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди. У мана шундай катта тезликда саккизта аҳоли яшаш пунктидан ўтган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида ҳайдовчи Tesla’ни 216 км/с тезликда бошқаргани акс этган видеолар тарқалди.

Тарқалган видео юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Ҳайдовчи шу куннинг ўзида ЙҲХБ маъмурий биносига чақиртирилган.

Ҳодисани содир этган шахс Тошкент шаҳрида яшаши аниқланган.

«Қизиққонлигим тутиб қолди. Тоғдан қайтаётганимда охирини ўйламасдан хато иш қилиб қўйдим. Қилган ишимдан афсусдаман», дейди ҳайдовчи.

Ҳайдовчига нисбатан МЖТК нинг тегишли моддаларига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган. Аниқланишича, у мана шундай катта тезликда саккизта аҳоли яшаш пунктидан ўтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: