10:15 | 13.01.24
Шохобчага борган юк автомобилида ёнғин юзага келган.
Тошкент вилоятидаги газ «заправка»лардан бирида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 12 январ куни соат 22:13 да вилоятнинг Янгийўл тумани «Қўшёғоч» МФЙда жойлашган DELTA KOMPRESSOR МЧЖга қарашли АГТКШ бостирмасининг 10 квадрат метр майдондаги шифти ва тагида турган KAMAZ-53212 русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғинга ёнғин қутқарув экипажлари соат 22:17 да етиб борган. Соат 22:20 да олов ўраб олиниб, 22:38 да ўчирилган.
ФВВнинг қўшимча қилишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.